Rakhmatullo retweetledi

Мубашшир Аҳмад домла ҳибсда. Бу билан нимага эришиляпти? Мақсад очиқчасига ўз фикри билан баҳс юрита оладиган рақибни тинчитиб, ҳеч қандай баҳс-мунозарани тан олмайдиганлар сафини кенгайтиришми? Бу жамиятда диндорнинг сўзи, фикри мутлақо ўчирилиши керак деганими?
Нимага эришиляпти? Бу кишини қамашдан мақсад келажакда ёзиладиган "қатағонлар ёдномасини" бойитишми? Бир мунча вақт ўтиб "ёшларимизни биз ўзимиз экстремист қилдик" дейилиш учун қилиняптими бу яна?
Ҳа. Тўғри. Ғарб оғалардан Ўзбекистонда диний эркинликлар бузилиши ҳақида ҳисоботлар энди чиқмаса керак. Демак бемалол ортга чекиниб эски ишлар қайтариладими? Бундан бошқа яна қандай "сиёсий мантиқ" бор? Мўътадил диний фаолларни таъқиб қилиш экстремистлар сонини оширишга олиб келиши борасидаги оддий ҳақиқат наҳотки яна унутилди?
Менинг фикрим: Мубашшир Аҳмаднинг ғайриҳуқуқий қамалиши бу дунёвийликнинг навбатдаги мағлубиятидир. Чунки бундай "дунёвийлик" на мунозара ва муросага очиқ ва на ўз принципларига содиқ.
Русский























