kh
14.5K posts


Бизнесда кимдир бой оиладан бўлгани учун муваффақиятли, унинг муваффақияти адолатдан эмас дейиш ақлий дангасалик деб ўйлайман. Давлат ишида оила лавозимни олишга таъсир қилиши мумкин, лекин давлат иши бошқа кейс. Аввало, бой ёки яхши оила фарзанди деганда бизнесни мерос қилиб олганлик ёки бизнесни бошлаш учун маблаққа эга бўлганлик айтилади. Лекин, бизнесда, қобилиятсиз (кўникмаларсиз) сармоя ҳеч нарса яратмайди. Бу тажрибада қайта ва қайта исботланган очиқ факт. Кучли молиялаштирилган компанияларнинг яшовчанлик статистикасига эътибор беринг: баъзан жуда катта миқдорда сармоя жалб қилинишига қарамай, АҚШда стартапларнинг 90 фоизи инқирозга учрайди. Биринчи авлод томонидан қурилган бойликни кейинги икки авлоднинг ўзидаёқ совуриб юборадиган меросхўрларга қаранг. Лотереяда ютганларнинг 70 фоизи охир-оқибат хонавайрон бўлишини эсланг. Оила бой бўлиб, маблағни турар жой (ижара) каби энг хавфи паст бизнесларга тикканда ҳам, отадан кейин фарзандлар ҳаммасини кўкка совурганини биламан. Қўлига пул тушгунча тўғри тақсимлашни билмайдиган одамга сармоя берсангиз, у пулни беҳуда сарфлайди. Бу истисно эмас, балки қоидадир. Шунинг учун, бизнесда бошланғич молиявий туртки (у бўладими ёки йўқми) якуний натижани белгилаб бермайди. Агар фақат пулнинг ўзи етарли бўлганида эди, yordam олганларнинг барчаси миллиардерга айланарди. Очиқ-ойдин кўриниб турибдики, ундай эмас. Ҳозир узоқ муддатли ҳақиқий муваффақиятга ноаниқлик шароитида ва жаҳон рақобати остида шу пулни тўғри бошқара олаётганлар эришмоқда. Ота-онадан олинган ёки мерос қилиб олинган пул бизнес бошлашда ёки оилавий бизнесни давом эттиришда яхши yordam бўлиши мумкин. Лекин, инсон ўзи қиймат яратишни, рақобат қилишни ўрганмаса, унда бу пулнинг ёрдами узоққа бормайди. Қиймат кўришни, уни яратишни, рақобат қилишни эплаган одам бўлса пулсиз ҳам бизнес бошлаб эплайди. Шу учун қайсидир узоқ муддатли ўта муваффақиятли бизнесменларнинг муваффақиятини ота-онаси бой бўлгани билан асослаш ақлий манипуляциядан бошқа нарса эмас.









@_pharwina_ Yigit kishini nima qilishi nima qilmasligini muhokama qilish ikkita urodga qolibdida a?)













